Главная » 2016 » Май » 26

Йигитали Мамажонов: “Санъаткорлар билан яқинман, аммо улар орасида дўстим йўқ”


  • Admin
  • 26 Май 2016(19:19)
  • 442
  • 0

Актёр Йигитали Мамажоновни кўпчилик “Уммон” гуруҳининг “Йўқ” клипи орқали яхши билади. Аслида актёрнинг танилишига режиссёр Ҳотам Файзиевнинг “Ёзсиз йил” фильми сабаб бўлган. 

“Тасвир” газетаси Йигитали Мамажонов билан суҳбат уюштириб, актёрнинг айни пайтдаги ўй-хаёллари, болалик хотиралари ва келажак режалари билан қизиқди.

Актёрнинг ҳамкасблари ҳақидаги фикри эътиборимизни тортди. “Барча санъаткорлар билан муносабатим яхши. Уларнинг ҳеч қайсисига хасад қилмайман, орқасидан ғийбат ҳам қилмайман. Ҳеч бирига нисбатан қалбимда гина, аламзадалик йўқ. Аммо, уларнинг ҳеч қайсиси билан оилавий борди-келди қилмайман. Санъаткорлар орасида яқиним ва ишонган дўстим йўқ”,—деди Йигитали  ҳамкасблари билан муносабатлари ҳақида гапирар экан.

Шунингдек, актёр Райҳон билан ярашгани тўғрисидаги миш-мишларни изоҳлар экан, бу гапларнинг барчаси ёлғон эканлигини таъкидлаб ўтди. 

Маълумот учун, аввалроқ актёр рафиқаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева билан никоҳи расман бекор қилинганини айтган эди.

Теги: аммо улар орасида дўстим йўқ”, Йигитали Мамажонов: “Санъаткорлар б

Всего комментариев: 0
avatar