Главная » 2016 » Май » 16

Ёғингарчилик сабаб Тошкент йўлларини “сув босди”


  • Admin
  • 16 Май 2016(19:37)
  • 716
  • 0

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу ҳолат автомобилларнинг техник ҳолатига зиён етказишидан хавотирда.

Ёғингарчилик сабаб пойтахт йўлларида тирбандлик кузатилиши, сув тўпланиши ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.
 
Икки кундан буён давом этаётган ёғингарчилик оқибатида яна автомобиллар тирбандлиги кузатилмоқда. Пойтахтнинг Навоий, Қорасарой, Беруний кўчаларидаги автомобиль йўлларининг айрим қисмларини сув босди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
  
“Йўлларда сув тўпланишининг ҳалигача ечими топилгани йўқ. Бу ҳолат автомобилларимизнинг техник созлигига зарар етказмаса бўлгани”, деб ёзмоқда тармоқ фойдаланувчиларидан бири.
Гидрометеорология хизмат марказининг хабар беришича бундай об-ҳаво 17, 18 май кунлари ҳам давом этиши кутилмоқда. 




Теги: Ёғингарчилик сабаб Тошкент йўлларин

Всего комментариев: 0
avatar