Главная » 2016 » Август » 17

Ёдгор Саъдиев: “Турмуш ўртоғимни асраб қололмаганимга юрагим оғрийди”


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(10:15)
  • 111
  • 0
Бугунги суҳбатдошимнинг қўллари эътиборимни тортди. Бу қўллар меҳнатдан қаварган, томирлари бортиб, анча мўртлашиб қолган. Кафтдаги чизиқлар соҳибини кўп синади, бардошини тоблади, элаклади. Бироқ, бу қўллардан мадор кетганича йўқ, у ҳамон меҳнатда. Тўғри, улар аввалгидек бақувват эмас, йўқотишлардан ҳориган... Эҳ, бу қўллар! Она, дўст, суянчиғи – жуфтли ҳалоли тобутини ҳам қучди. Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев билан суҳбатимиз ижод-ҳаёт, топишлар ва йўқотишлар, бардош ва таскин ҳақида бўлди. Хулосани эса ҳозирдан ҳукмингизга ҳавола этаман: Тасалли фақат суратларда ва набиралар кўзида яшамоқдаДарвоқе, актёр гап аввалини журналистлар ҳақидаги мулоҳазалари билан бошлади. — Айрим журналистлардан ранжиганман. Айтганларимни умуман бошқача йўсинда чиқаришади. Менинг номимдан ўзинг ёзар экансан, мен билан интервью қилиб нима қиласан? Яқинда бир журналдан интервью беришимни сўраб келишди. Аввал ёзганларингни бир ўқиб чиқай, интервьюларингдан бер дедим. Ўқидим, ҳаммаси бир хил. Гўё, ҳамма бир хил гапиргандек. Мен уларнинг қаторига қўшилишни истамадим. — Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев қизи Муқаддасни турмушга берганда, турмуш ўртоғингиз Зайли опа билан бир столда ўтирган эдик. Ўшанда ҳамма таърифлаганидек, ҳақиқатан ҳам одамохун, хушчақчақ инсон эканликларига ўзим гувоҳ бўлганман. У кишининг вафот этганларини эшитиб, кўз ўнгимда ўшандаги кулиб турган сийратлари гавдаланди. — Ҳеч қаерга Зайлисиз бормас эдим. Аямдан кейин ҳам дўстим, ҳам улфатим, ҳам сирдошим бўлиб қолганди. (ўйланиб) Душманимнинг бошига ҳам бу кунларни солмасин. Бир амаллаб сабр қилаяпман. Аммо асабим жуда таранглашиб қолган, баъзан кўпчиликка қаттиқ гапириб юбораман. Менимча, атрофимдаги одамлар мени тўғри тушунишади. Қўша қаригин, деган гап бекорга айтилмас экан. Доим Зайли мендан кейин ортимда қолсин дердим. Орамизда 10 ёш фарқ бор. Рафиқам бу дунёни мендан олдин тарк этишини ўйламаган ҳам эдим..

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar