Главная » 2016 » Март » 23

Юлдуз Усмонованинг либоси тинимсиз танқидларга сабаб бўлмоқда


  • voydodaxek
  • 23 Мар 2016(07:42)
  • 844
  • 0

Хонанда ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирилаётган фикрлардан тегишли хулоса чиқарар, балки...

 

Сўнгги вақтларда санъаткорларнинг омма қаршисида ўзини тутиши, саҳна маданиятига риоя этиши ва томошабинлар олдига кийиб чиқаётган либослари ОАВ ва мухлислар томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бунга мисол тариқасида хонандалар Лола Йўлдошева, Манзура Йўлдошева ва Нилуфар Усмонова билан боғлиқ ҳолатларни эслашнинг ўзи кифоя.

Кеча, 21 март куни Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Тошкентдаги ресторанлардан бирида кичик концерт дастурини тақдим этди. Хонанданинг ушбу концерт дастуридан бир қанча суратлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларга, хусусан, Юлдуз Усмонованинг номига расмийлаштирилган саҳифага ҳам жойлаштирилди. Ушбу суратлар айни дамда ижтимоий тармоқлар ва Telegram мессенжеридаги айрим гуруҳларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Суратга нисбатан изоҳ қолдираётганларнинг аксарияти Юлдуз Усмонованинг концертга кийиб борган либосини қоралаб, уни ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётганликда айблашмоқда. Уларнинг фикрича, кўйлакнинг олд қисми жуда кенг очиб юборилган.“Юлдуз Усмонова бу либоси билан ёш санъаткорларга қандай ўрнак бўлиши мумкин?” қабилидаги саволларнинг охири кўринмаяпти. Албатта, хонанданинг либосига эмас, унинг қўшиғига баҳо бериш кераклигини талаб қилаётган мухлислар ҳам йўқ эмас.

Бизнингча, икки фикрда ҳам жон бордек. Бироқ ёшларни танқид қилиш ва уларни тўғри йўлга бошлаш учун аввало инсоннинг ўзи ҳар тарафлама бунга лойиқ бўлиши керак эмасми? Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова – тирик афсона. Қўшиқлари билан миллионлаб инсонларнинг қалбидан жой олган оташнафас ҳофиза. Шунга яраша у мухлисларини қандай ҳурмат қилишни ҳам яхши билади. Шунинг учундир мана 30 йилдирки, у ҳамон саҳнада. Бугунги санъат эса кечагисидан анча фарқ қиляпти. Тўғри, қўшиқларнинг умри қисқа, мазмуни саёздир, бироқ тингловчи бугун нафақат қўшиққа, балки санъаткорнинг маънавий қиёфасига ҳам эътибор қаратаётгани сир эмас. Хонанда ижтимоий тармоқларда ёзиб қолдирилаётган фикрлардан тегишли хулоса чиқарар, балки...

Теги: Юлдуз Усмонованинг либоси тинимсиз

Всего комментариев: 0
avatar