Главная » 2016 » Июль » 29

Юлдузи юлдузига тўғри келмаган юлдузлар


  • Admin
  • 29 Июл 2016(18:09)
  • 562
  • 0

Кўпчилик эр-хотин битта соҳада ишласа, бир-бирини тушунади, кези келганда қўллаб-қувватлайди деб ўйлайди. Қарангки, баъзан оила мустаҳкамлигини бир соҳада фаолият  юритиш ҳам , қизиқишлар ўхшашлиги ҳам сақлаб қололмас экан... Бу ҳақда “7х7” газетаси ёзади.

Ўзбекистон халқ артисти Ёқуб Аҳмедов ва Клара Жалилованинг оила қурганини кўпчилик билмаса керак. Сабаби ёш оила узоқ вақт ўтмай ажрашиб кетган. Ижодкорлар оиласини Фурқат исмли ўғиллари ҳам сақлаб қололмаган.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нилуфар Саидова ҳамда бастакор Султонали Раҳматовнинг оила қургани катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Иқтидорли ижодкорлар ўн йилга яқин бирга яшаб, қандайдир сабаб билан ажрашиб кетишди. Ҳатто Фарина ва Сафина исмли қизалоқлар ҳам оила мустаҳкамлигини таъминлай олмади.

Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёровнинг илк турмуш ўртоғи кимлигини биласизми? У актриса Марьям Ихтиёрова билан турмуш қурган. Уларнинг Хумора исмли қизлари ҳам бор. Аммо бу икки ижодкор ҳам кўп вақт ўтмай ажрашган. Марьям Ихтиёрова қайнотасининг илтимосига биноан келинлик фамилиясидан воз кечмаган.

Бугунги кунда АҚШда яшаб, Россияда ижод қилаётган, минглаб мухлислар қалбини забт этган, Зокировлар сулоласи давомчиси Наргиз Зокирова ўзбек хонандаси Руслан Шарипов билан оила қурган эди. Ўша йиллари икки ижодкор бахтдан сармаст бўлиб, ҳатто рус тилида “Никоҳ узуги” номли қўшиқни ҳам ижро этишганди. Кўп ўтмай эса ажрашишга қирор қилишади. Уларнинг қизи Сабина Тошбоева ҳам АҚШда оила қуриб, фарзандли бўлган.  

Райҳон ва Йигитали Мамажоновнинг оила қурганидан кўра, ажрашиши кўпроқ шов-шувга сабаб бўлди. Улар аллақачон ажрашган бўлса-да, аммо шахсий ҳаётлари ҳамон омманинг диққат марказида. Муҳокамаю миш-мишлар давом этаётир. Йигитали икки ўғлига бўлган меҳрини фақат ижтимоий тармоқлар орқалигина изҳор этади.

Шароф Муқимов ва Севинч Мўминованинг шов-шувли тўйи ёдингиздами? Икки ижодкорнинг висол оқшоми ёрқин лаҳзаларга бой бўлганди. Афсуски, бу икки ёш аллақачон бир-биридан айро яшайди. Аммо улар ҳозиргача расман ажрашмаган. Қанийди, қизлари Лейла учун ярашиб, тўкис оила бўлиб яшашса...

Теги: Юлдузи юлдузига тўғри келмаган юлду

Всего комментариев: 0
avatar