Главная » 2016 » Апрель » 12

“Йўқотилган жаннат” фильмининг премьерасига оз қолди


  • Admin
  • 12 Апр 2016(20:31)
  • 780
  • 1

Яқиндагина маҳоратли кинорежиссёр Дурдона Тўлаганова “Йўқотилган жаннат” фильми устида иш олиб бораётгани ҳақида маълум қилган эдик. Айни дамда ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур картинанинг кичик лавҳалари кино иҳлосмандаларида катта қизиқиш уйғотди. Бугунги кунда яратилаётган фильмлар ичида ажралиб туришига катта умид боғлаган томошабинлар, кино асарни интизорлик билан кутишмоқда. Демак, премьера яқин. Кузатишда давом этинг. Эслатиб ўтамиз, мелодрама жанридаги кино асарнинг сценарий муаллифи ҳамда режиссёри Дурдона Тўлаганова. Тасвирчи Шерзод Умаров. Унда бош ролларни Ситора Алимжанова, Суғдиёна Азимова, Dj Yamin, Гулҳумор Абдуллаева, Муяссар Бердиқулова ва бошқалар ижро этган.  

Теги: “Йўқотилган жаннат” фильмининг прем

Всего комментариев: 1
avatar
1 Suxrobbek • 23:45, 13 Апр 2016
Kutib qolamiz!
avatar