Главная » 2016 » Ноябрь » 3

Кальяндан фойдаланиш соғлиқ учун нақадар зарарли?


  • Admin
  • 03 Ноя 2016(04:33)
  • 763
  • 0

Ўзбекистон хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси жамоат жойларида кальяндан фойдаланишни тақиқлаш ташаббуси билан чиқди. 

Қўмитанинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Бошқармасининг «Газета.uz» сайтига маълум қилишича, гарчи республикада тамаки маҳсулотлари истеъмолини чекловчи қонун талаблари мавжуд бўлса-да, кафе, бар, ресторан ва бошқа жамоат жойларда бунга риоя қилинмаяпти. 

Айниқса, кальян истеъмолининг ёшлар орасида кенг тарқалиб бораётгани Қўмитанинг жиддий ташвишига сабаб бўлаяпти. «Газета.uz» сайти суҳбатлашган тиббиёт муассасаси ходимларининг таъкидлашларича, кальяндан фойдаланувчилар орасида мактаб, лицей ва коллеж ўқувчилари ҳам кўп учрайди. Бунга, назоратнинг камлиги баробарида, унинг саломатликка зарари ҳақида билимнинг йўқлиги ҳам ўзига хос омил бўлаяпти.
 
Давлат рақобат қўмитасига кўра, тегишли вазирлик ва давлат идоралари ёшларни кальян ва бошқа турдаги тамаки маҳсулотларининг зарари борасида огоҳлантириш бўйича профилактика ва таълим ишларини йўлга қўйиши керак. 

Бундан ташқари, алкоголли ва тамаки маҳсулотларини тарқатиш ва истеъмолини чеклашга доир қонунлар ижросини таъминлаш зарур. Шу билан бирга, кальянни тайёрлашда қўлланиладиган ҳид берувчи, қўшимча ва материалларни мамлакатга олиб кириш ва сотишни тартибга солиш таклиф қилинмоқда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, кальян чекувчилар катта миқдорда токсинлар ва канцерогенларни тортади. Шу билан бирга, гуруҳ бўлиб фойдаланганда инсон тупуги орқали турли касалликлар юқиши эҳтимоли ҳам кўпаяди. 
Кальян тутуни ўпка саратони, юрак хасталиклари ва бошқа касалликларни келтириб чиқариши мумкин. 

Маълумотларга кўра, кальяннинг ўртача дозасидан кейин пешоб таркибидаги никотин миқдори 73 марта, котинин 4 мартага ортади. Ўпка ва ошқозоности безининг саратонига сабаб бўлувчи тамаки нитрозаминлари ҳиссаси 2 марта ошади. Шу билан бирга, саратон ва нафас олиш касалликларини келтириб чиқарувчи бензол ва акролеин моддалари кўпаяди. 

Теги: Кальяндан фойдаланиш соғлиқ учун на

Всего комментариев: 0
avatar