Главная » 2016 » Апрель » 23

Каниза “Даракчи” газетасини ҳамкасблари билан уриштириб қўйганликда айблади


  • Admin
  • 23 Апр 2016(21:24)
  • 360
  • 1

Хонанда Канизанинг концерт куни ўз тўйини режалаштиргани унинг ошкора пиар ва ростмана янгилик қилаётганидан дарак эди. Аммо яқинда хонанда ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасида жойлаштирган сурати остида мухлислардан бирига “концерт куни бўлиб ўтадиган тўйи айрим сабабларга кўра қолдирилганлиги”ни маълум қилган эди. Бир оздан сўнг Канизанинг тўйи бўлиб ўтганлиги билан боғлиқ суратлар тарқалди…

Ҳусусан, бу ҳақда “Даракчи” газетасининг 16-сонида қисқача ёритилиб, “Даракчи” газетаси ходимлари Каниза билан боғланган ҳолда никоҳ ўқитилгани ростлигига аниқлик киритади. Каниза “Даракчи” газетаси ходимларига: “Турмуш ўртоғи билан никоҳ ўқитганлиги ростлиги, аммо бу мавзуга кўп тўхталиб ўтолмаслиги, барчасидан концертга келгандан сўнг бохабар бўлишлари мумкинлиги”ни айтади. “Даракчи” газетасида босилган, Канизанинг инстаграмдаги саҳифасидан олинган “скриншот” суратида эса хонанда мухлисларидан бирига никоҳ ўқитилаётган сурат клипга олинган лавҳалигини маълум қилган.

"Даракчи"да ёритилаётган хабар билан Канизанинг инстаграмдаги мухлисига ёзган жавоби суратларда қарама-қарши бўлиб тургани боис, ушбу англашилмовчиликларга ойдинлик киритишга киришди. Шу мақсадда Канизанинг ўзи билан боғланганимизда у никоҳ ўқитилганлигининг ростлиги, аммо бу ҳақда “Даракчи” газетасига ҳеч қандай интервью бермаганлигини маълум қилди. “Даракчи” газетасидан қаттиқ норози бўлаётган Каниза ўз эътирозларини Kun.uz сайтига шундай ифодалади:

Каниза: “Энди интервью бермасам ҳам ёлғон гапларни ёзиб юборишлари нотўғри-дa…(хафа бўлиб). Яқинда концертолди матбуот анжуманига ҳам “Даракчи” газетасини чақирдим. Матбуот анжумани жараёнидаги бўлиб ўтган савол жавобларни бошидан охиригача ўгириб, бизни санъаткорлар билан уриштиришнинг кераги йўқ эди. Мен ўшанда айтдим, “санъаткорларда балки айб йўқдир, мен уларни айбдор деб ҳисобламайман” дедим. Ёнидаги админстраторими, продьюссерми ижодкорларими шоир ва композиторларнинг айби бу” деб гапирсам ҳам, ҳамма бўлиб ўтган гапни ўзларича ўгириб ёзишган.

Ундай қилманглар! Санъаткор интервью бердими, унинг сўзини, маъносини ўзгартирмасдан сўзма сўз ёзиш керак. Шунинг учун жаҳлим чиққанидан интервью бергим келмайди”.

Биз “Даракчи” газетасида ёритилган хабар ва хонанданинг инстаграмдаги саҳифасидан “скриншот” қилиб олинган савол (суратда никоҳ ўқитилаётган сурат клипга олинган лавҳалигини маълум қилган) жавоб ўртасидаги тафовут ҳақида сўрадик. Бу борада хонанда, “инстаграмдаги мухлисларига ҳар доим ҳам ўзи жавоб қайтармаслиги, баъзида унинг ўрнидан админстратори ва онаси фойдаланиши мумкинлигини, савол жавобларга улар билмай жавоб ёзган бўлиши мумкин”лигини маълум қилди.

Каниза: - Шуни ҳам “Даракчи”да чиқариш нотўғри-да! Майли, “инстаграм”дан расм олиб қўйишсин, саволга берилаётган жавобни чиқариш...

Теги: Каниза “Даракчи” газетасини ҳамкасб

Всего комментариев: 1
avatar
1 kamina • 08:45, 25 Апр 2016
Bu yerda Darakchi gazetasining aybi yuq deb uylayman sababi instagramm dan olingan xabarlar qanchalik tug'ri bilmadim ammo u Kanizaning instagramm dagi blogidan olingan bulsa buni kim yorgani axamyatsiz chunki u Kanizaning blogi xabar berishdan avval uylay olish kerak nima bulganda ham Kanizaga omad tuyi xaqida esa u Kanizaning shaxsiy xayoti
avatar