Главная » 2016 » Июль » 23

Канизага ғойибдан овоз келди


  • Admin
  • 23 Июл 2016(18:53)
  • 864
  • 0

Шахсий ҳаётидаги ижобий янгиликлардан сўнг бир муддат шоу-бизнесда кўринмай қолган хонанда Каниза “Ҳордиқ” газетаси билан боғланиб, катта янгиликларни тайёрлаб қўйганини маълум қилди:

“Яқин кунларда “Ўзбегим”  деб номланган янги қўшиғимга клип олиш ниятидаман. Бу клип шунчаки оддий клип бўлишини хоҳламайман, шунинг учун уни мюзикл тарзида суратга олишга қарор қилдик.  Айни пайтда ижодий гуруҳим билан клип устида бош қотиряпмиз. Яқинда студияда янги қўшиқ ёзаётганимда кутилмаганда ғойибдан овоз келди. Бундан нафақат ўзим, балки ижодий гуруҳимиз ҳам ҳайратга тушди. Агар Худо бераман деса, кутилмаган жойдан омад ва овоз берар экан. Ўзим ҳам ушбу қўшиғимни мухлисларимга тезроқ етказмоқчиман”.

Теги: Канизага ғойибдан овоз келди

Всего комментариев: 0
avatar