Главная » 2016 » Октябрь » 27

Кейт Миддлтоннинг очиқ кийимдаги суратларини чиқарган журналлар устидан суд иши бошланади


  • News
  • 27 Окт 2016(13:17)
  • 1154
  • 0
Францияда Британия герцогиняси Кейт Миддлтоннинг очиқ кийимдаги суратларини чоп этган 6 нафар журналист, сураткашлар, “La Provence”, “Closer Magazine” каби француз нашрлари менежерлари, шунингдек, Сильвио Берлусконининг Arnoldo Mondadori Editore компанияси суд қилиниш арафасида, деб хабар беради “Vesti.ru”.

Ушбу суратлар 2012 йил чоп этилган. Суд жараёни 2017 йилда бошланишининг эҳтимоли катта.

ОАВ вакиллари шахсий ҳаётга даҳл қилишда айбланмоқда. Ушбу нашрлар чоп этган суратлар нафақат франциянинг ўзида, балки Швеция, Дания, Ирландиядаги нашрларда ҳам босиб чиқилган.

Айни вақтда, Кейт Миддлтон ҳамда шаҳзода Уильямнинг ушбу давлатлар билан судлашишлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Маълумот учун, Кейт Миддлтоннинг 2012 чоп этилган суратлари, ўша йилнинг сентябрида катта жанжалга сабаб бўлганди. Ўшанда нашрлар шаҳзода Уильямнинг рафиқасини очиқ кийимда, офтобда қорайган ҳолатдаги суратини чоп этишган. Ушбу суратни биринчилардан бўлиб “Closer” нашрдан чиқарган ва у 10 минг евро миқдоридаги жаримани тўлаганди.

Умида Якубова

Теги: Кейт Миддлтоннинг очиқ кийимдаги су

Всего комментариев: 0
avatar