Главная » 2016 » Апрель » 25

Керри Россияга Сурия ҳудудини бўлаклаш таклифини билдирди


  • Admin
  • 25 Апр 2016(10:00)
  • 266
  • 0

АҚШ Давлат котиби Жон Керри The New York Times нашрига берган интервьюсида АҚШ Россия билан Сурияда ўт очишни тўхтатиш тартибини 24 соат мониторинг қилиш тизими бўйича келишиб олганини ҳамда Москвага Сурия ҳудудини жанговар ҳаракатлардан холи бўлган ҳудудларга бўлишни таклиф қилганини айтди.

"Биз чизиқ ўтказишни ва "Сиз бу ерга кирманг, биз бу ерга кирмаймиз, ўртадаги қолган ҳудудда эса ҳалол ўйин олиб борилади" дейишни таклиф қилдик", деб айтди Керри. У Россия бу таклифни кўриб чиқаётгани ва "кейинги ҳафта ичида ёки шу атрофда" қарор қабул қилишини маълум қилди.

Керри Россиянинг дипломатик саъй-ҳаракатлари умид бераётганини таъкидлаб ўтди, бироқ у Москванинг Суриядаги асосий мақсади террорчиликка қарши кураш эканлиги ҳақидаги баёнотларига унча ишонмаслигини айтди.

"Биз Россия Асад тузумини қўллаб-қувватлаши ва мухолифат билан курашишига қўл қовуштириб қараб ўтирмоқчимасмиз", деб айтди Керри. У АҚШ "бунга йўл қўядиган даражада аҳмоқ эмас" деб таъкидлаб ўтди.

РИА “Новости”нинг Россия ташқи ишлар вазирлигидаги манбаси Керрининг баёнотига изоҳ бериб, Москва АҚШнинг Сурияда ярашув тартибини кучайтириш таклифини кўриб чиқишини маълум қилди.

Теги: Керри Россияга Сурия ҳудудини бўлак

Всего комментариев: 0
avatar