Главная » 2016 » Октябрь » 20

Хитойда 300 дан зиёд бола овқатдан заҳарланди


  • News
  • 20 Окт 2016(08:56)
  • 239
  • 0
Хитой шимолидаги Хэбэй провинцияси Чжэндин уездида жойлашган бошланғич мактабининг 300 дан ортиқ ўқувчиси овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Маълумотларга қараганда, 27 та синфда таҳсил олаётган ўқувчилар заҳарланишган. Улардан 74 нафари зудлик билан шифохонага етказилган. Ўқувчиларнинг саломатлиги айни вақтда қониқарли эканлиги маълум қилинди.

Таҳлиллар ўқувчиларнинг овқатдан заҳарланганликларини кўрсатди. Хозирда мазкур вазият юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Дурдона Расулова

Теги: Хитойда 300 дан зиёд бола овқатдан

Всего комментариев: 0
avatar