Главная » 2016 » Апрель » 18

Хитойда 460 минг доллардан ортиқ пора олган шахс ўлим жазосига ҳукм этилади


  • Admin
  • 18 Апр 2016(13:48)
  • 265
  • 0

ХХР раислигига Си Цизиньпин келгач, коррупцияга қарши кураш кучайди

Хитойнинг Олий халқ суди ва Олий халқ прокуратураси коррупцияга алоқадор шахсларга нисбатан ўлим жазосини қўллаш тартибига аниқлик киритдилар. Бу ҳақда Синьхуа хабар берди.
         
Энди олий жазо 460 минг АҚШ долларидан ортиқ ноқонуний йўл билан ўзлаштирилган маблағ ёки пора олиш ҳолатларида қўлланилади. Мамлакатда коррупцияга қарши курашиш бўйича кенг кўламли компания 2012 йилда ХХР раислигига Си Цзиньпин келгандан кейин бошланди. Шу вақтдан буён минглаб мансабдор шахслар партия интизомларини бузганликлари ва коррупция учун жазоландилар.
 
Расмий статистик маълумотларга кўра, 2012 йилнинг ўзида 5.459 мансабдор шахс коррупция туфайли жазоланган. 2015 йилда эса партия низомларини бузган 50 минг турли даражадаги мансабдор шахслар жазоланган. 

Теги: Хитойда 460 минг доллардан ортиқ по

Всего комментариев: 0
avatar