Главная » 2016 » Сентябрь » 29

Хитойда кўзсиз чақалоқ туғилди


  • News
  • 29 Сен 2016(10:02)
  • 925
  • 0
Узоқ Шарқ мамлакатлари аҳолисининг юз кўринишларига эътибор қаратар экансиз, унда бир детал алоҳида ажралиб туради. Ҳа, топдингиз: қовоқлари катта бўлишига қарамай уларнинг кўзлари жуда қисиқ шакилда. Ҳатто, айрим ҳолларда ўзи улар бирор нарсани кўрадими, деган хаёлга ҳам борасиз.

Эндиги хабаримиз эса жуда ўзгача. Кунчиқар томон одамларининг қисиқ бўлсада кўзлари бор эди. Бироқ, Хитойнинг Гуанчжоу шаҳрида чақалоқ умуман кўзсиз туғилди, деб хабар беради “People’s Daily Online”.

Она ҳомиладорлик вақтида доим шифокор назоратидан ўтиб турган. Ўша вақтларда чақалоқ организмида бирорта камчилик аниқланмаган. Бироқ боланинг организмидаги бу камчилик туғилганидан сўнг маълум бўлди.

Шифокорларнинг айтишича, чақалоқ камдан-кам учрайдиган касалликка чалинган. Бу касалликнинг номи анофтальм. Касаллик кўз қовоғининг ривожланмай қолиши билан ҳарактерланади.

Болакай 20 сентябрда туғилган, ОАВга бу ҳодиса эндигина маълум бўлди.

Чақалоқда бошқа ҳеч қандай камчилик ва касаллик йўқ. Унинг ота-онаси хайрия ташкилотларига мурожаат қилишган. Ҳар қандай қийинчиликка қарамай чақалоқни сақлаб қолишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Хитойда фақат битта фарзанд кўриш мумкинлиги ҳақидаги қонун қабул қилинган эди. Яқинда ушбу қонун ўзгартирилиб, Хитой ўз фуқароларига агар биринчи фарзанди қиз бўлса яна бир фарзанд кўриш ҳуқуқини берди.

Боласи кўзсиз туғилган Лиулар оиласида нечта фарзанд борлиги ҳақида маълумотлар йўқ.

Мухторбек Абдуллаев

Теги: Хитойда кўзсиз чақалоқ туғилди

Всего комментариев: 0
avatar