Главная » 2016 » Сентябрь » 6

Хитойда рафиқасининг ажрим ҳақидаги қароридан ғазабланган киши ўзини портлатиб юборди


  • Pro_eXclusive
  • 06 Сен 2016(14:32)
  • 164
  • 0
Ван фамилияли киши суд биноси олдида унча катта бўлмаган портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Хитойнинг Хэйлунцзян провинцияси яшовчи фуқаро рафиқаси билан ажрим жараёнидаги келишмовчилик туфайли ўзини суд биноси олдида портлатиб юборди. Бу ҳақда “The Beijing News” хабар бермоқда. Нашрнинг ёзишича, воқеа Цзиси шаҳрида юз берган. Фамилияси Ван бўлган киши рафиқаси суд биносидан чиққандан сўнг, унча катта бўлмаган портловчи мосламани ҳаракатга келтирган. Ван воқеа жойида ҳалок бўлди, унинг рафиқаси ва бир йўловчи жароҳат олди. Айни дамда жароҳатланганларнинг аҳволи яхши. Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари воқеа юзасидан тергов ишларини олиб бормоқда. Хитойда ажрим билан боғлиқ бунга ўхшаш ва оқибати жуда аянчли бўлган ҳолат бундан олдин ҳам кузатилган. 2014 йилда рафиқасининг ажрим учун ариза топшириш қароридан ғазабланган эркак бошланғич мактаб биноси олдида қасддан 19 кишини автомобилда уриб кетган эди. Натижада олти киши ҳалок бўлган, 13 киши жароҳатланган.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar