Главная » 2016 » Сентябрь » 14

Хитойлик кекса эр-хотинлар 54 йилдан бери ғорда яшайди(Фото)


  • Pro_eXclusive
  • 14 Сен 2016(11:09)
  • 457
  • 0
Хитойнинг Сичуань провинциясидан бўлган кекса эр-хотинлар 54 йил мобайнида ғорда яшади ва ҳукуматнинг кимсасиз ғордан кўчиб кетиш ҳақидаги буйруқларига қарамай, бу ерни тарк этишни истамаяпти. Бу ҳақда “Tjournal” нашри хабар бермоқда. 81 ёшли Лян Цзыфу ва унинг 77 ёшли рафиқаси Ли Суин 54 йил аввал уй сотиб олишга қурби етмагани учун кимсасиз ғорга кўчиб кетган эди. Вақт ўтиши билан эр-хотинлар ғорга анча кўникиб қолди, у ерда ўзларининг ҳаётини ўтказа бошлади. Ғорнинг ичидан ётоқхона, ошхона, меҳмонхона каби хоналар ажратишди. Маълумотларга кўра, ғорда яшаган вақтида эр-хотин тўрт нафар фарзанд кўришди. Хитой ҳукумати мазкур оилага уй беришни режалаштирган, бироқ эр-хотинлар ғордан кўчиб кетишни истамаяпти. Лян Цзыфу ва Ли Суинга ўхшаб ғорда яшашни ихтиёр этганлар Хитойда талайгина. 2011 йилда журналистлар ғор ичида қишлоқ мавжудлигини аниқлаган эди. Ғорда юздан ортиқ инсон истиқомат қилади.

Теги: Хитойлик кекса эр-хотинлар 54 йилда

Всего комментариев: 0
avatar