Главная » 2016 » Май » 26

Хитойнинг Huawei компанияси Samsung'ни судга берди


  • Admin
  • 26 Май 2016(03:25)
  • 401
  • 0

Хитой технологик гиганти Huawei Samsung компаниясини мобил қурилмалар учун симсиз алоқа технологиясига нисбатан муаллифлик ҳуқуқининг бузилишида айблаб судга берди. Бу ҳақида Sina ахборот портали маълум қилди.  

АҚШнинг Калифорния штати федерал судига топширилган даъво аризасига биноан "Samsung ва унинг таркибидаги компаниялар Huawei технологияси қўлланган мобил қурилмаларни сотиб, миллиардлаб доллар ишлаб олган".

Хитой компанияси даъво аризасида "патентга нисбатан муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши муносабати билан Huawei компаниясига етказилган зарарни қоплаш учун товон пули тўлашни талаб қилди", дея хабар беради портал.

Теги: Хитойнинг Huawei компанияси Samsung

Всего комментариев: 0
avatar