Главная » 2016 » Июль » 16

Хонанда Диёр Маҳкамов Туркиядаги исёнлар вақтида Истанбулда бўлгани маълум бўлди


  • News
  • 17 Июл 2016(01:21)
  • 827
  • 0
15 июль Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида ҳарбийлар томонидан мамлакат ҳокимиятини қўлга киритишга бўлган уринишлар амалга оширилгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик. Туркияда ҳукм сураётган нотинч вазият нафақат мамлакат ичида бўлган фуқаролар ва сайёҳларни, балки бутун дунё мамлакатларидаги тинч аҳоли вакилларини хавотирга солмоқда.

Бугун, 16 июль куни ўзбекистонлик таниқли хонандалардан бири, “Ниҳол” мукофоти совриндори Диёр Маҳкамов Туркияда кўтарилган исён вақтида Истанбул шаҳрида бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи Instagram’даги шахсий саҳифасида хабар қолдирди. У Истанбулда тушган суратларидан бирига қуйидагича изоҳ ёзди.

“Истанбулда осойишта ҳаёт давом этмоқда. Мен учун қайғуриб, хабар ёзган ёки қўнғироқ қилган ҳамммага раҳмат айтаман. Шуни алоҳида таъкидлардимки, Ўзбекистондан яхшиси йўқ! Қадрлайман...”.

Эслатиб ўтамиз, Туркиядаги нотинч вазият сабаб қурбонлар сони 161 кишига етди. Жабрланган сони эса 1440 кишини ташкил этмоқда. Сўнгги хабарларга қараганда, 2839 аскар исёнчи ҳарбийларга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

 



Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

Теги: Хонанда Диёр Маҳкамов Туркиядаги ис

Всего комментариев: 0
avatar