Главная » 2016 » Апрель » 7

Хонанда илон чаққандан кейин ҳам саҳнада 45 дақиқа куйлади (Видео)


  • Admin
  • 07 Апр 2016(14:45)
  • 1199
  • 0

Индонезиялик машҳур, кобра илонлари билан шоу уюштирувчи хонанда Ирма Бьюл саҳнада илон чаққанига қарамай, қўшиқ айтишдан тўхтамади, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Кобра концерт пайтида саҳнада куйлаётган 29 ёшли хонандани чақиб олган, аммо шунга қарамай Ирма Бьюл 45 дақиқа давомида то талвасага тушиб, қайт қила бошлагунча қўшиқ айтишдан тўхтамаган. Мухлислар бу вазиятни видеога муҳрлашган.

The Daily Mail нашрининг маълумот беришича, воқеа Ғарбий Ява вилоятининг Караванг аҳоли пунктида содир бўлган. Ирма Бьюл саҳнада тасодифан кобранинг думини босиб олгандан кейин илон унинг оёғидан чаққан. Хонанда касалхонага етмай, йўлда вафот этган. Бундай кобраларнинг узунлиги 5,5 метр, оғирлиги эса 9 килограммни ташкил этади. Улар Осиёнинг жануби-шарқида яшайди. Бу илоннинг озгина заҳри бутун бошли филни ўлдиради. 

Полиция Ирма Бьюлнинг ўлими бўйича тергов ишларини олиб бормоқда.

Теги: Хонанда илон чаққандан кейин ҳам са

Всего комментариев: 0
avatar