Главная » 2016 » Октябрь » 21

Хонанда Шоҳруххоннинг янги ижод маҳсули: унинг ўзи вампир, Асал Шодиева эса «буратино-бурун»


  • Mirkarimoff
  • 21 Окт 2016(21:51)
  • 1023
  • 0

Актриса Асал Шодиева Instagram’даги саҳифасида турмуш ўртоғи — хонанда Шоҳруххон билан бирга тушган ва монтаж дастури ёрдамида қайта ишланган ҳажв-суратини эълон қилди.

Унда Шоҳруххон қўрқинчли қора кўзойнак таққани, вампирларникига хос «тишлари» яққол тўла кўриниб турганини, Асал Шодиеванинг бурни эса Буратиноникидек узун, қошлари эса қоп-қора қалин қилинганини кўриш мумкин.

«Эримнинг ижод маҳсули… Шундай бурним бўлишини ҳар доим орзу қилардим», — деб суратга изоҳ қолдирган Асал Шодиева.

Фойдаланувчилардан бири: «Шоҳруххон охирги вақтларда кўпроқ мультфильм кўраяпти, шекилли», — деб ёзган. Ҳақиқатан ҳам, Шоҳруххоннинг Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган унинг дўсти билан тушган сурати ҳам шундай монтаж қилинган.

Монтаж қилинмаган суратлар ҳам бор: Шоҳруххоннинг саҳифасида Асал Шодиева томонидан олинган селфи эълон қилинган бўлиб, унда хонанданинг машина ичида ҳордиқ чиқараётганига гувоҳ бўлиш мумкин.

 

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar