Главная » 2016 » Апрель » 18

Хонандалар Зиёда, Руҳшона ва Нигора фарзанд кутишяпти


  • Admin
  • 18 Апр 2016(13:50)
  • 1073
  • 0

Ишончли манбаларимиз берган маълумотларга қараганда нафақат Зиёда Қобулова, балки хонанда Руҳшона ҳам фарзанд кутаётган эмиш.

Кун сайин ижоди янги босқичга кўтарилаётган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобулова ўзбек шоу-бизнесининг ҳам саҳнада, ҳам оилада ўз ўрнини топган ижодкор аёлларидан бири. Яқинда хонанданинг яна фарзанд кутаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Биз бу янгиликни тасдиқлаш учун Зиёданинг ижодий жамоаси билан боғландик. Гўшакни кўтарган маъмур Зиёданинг фарзанд кутаётгани билан боғлиқ хабарларни тасдиқлади.

Ишончли манбаларимиз берган маълумотларга қараганда нафақат Зиёда Қобулова, балки хонанда Руҳшона ҳам фарзанд кутаётган эмиш.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда 2013 йилнинг октябрида ўғилли бўлган эди. Хонанда Руҳшонанинг қизи эса 2015 йилнинг 6 сентябрида дунёга келган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бироз аввал “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Ойбек ва Нигоранинг фарзанд кутишаётгани ҳақида хабар берган эдик. 

Теги: Руҳшона ва Нигора фарзанд кутишяпти, Хонандалар Зиёда

Всего комментариев: 0
avatar