Главная » 2016 » Октябрь » 31

Комик актриса Елена Воробей оғриқли сирни оммага ошкор қилди


  • News
  • 31 Окт 2016(23:52)
  • 524
  • 0
Россия телеканаллари орқали бошловчи Лера Кудрявцева олиб бораётган “Секрет на миллион” - “Миллионлик сир” кўрсатувининг эфирга узатилаётганига кўп бўлмади. Аммо айни кўрсатув эфирида юлдузлар ҳаётидаги сирли ва аввал айтилмаган ҳақиқатларнинг ошкор қилиниши сабабли тобора машҳур бўлиб бормоқда.

Бир неча кун аввал, эфирга кетган кўрсатувлардан бирида россиялик комик актриса Елена Воробей шу йил фарзандининг отаси, севимли кишисининг вафот этганини тан олди. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри хабар қилади.

Бошловчи берган шахсий ҳаёт ҳақидаги саволга жавоб берар экан Елена Воробей шундай деди:

“Мен Игорь исмли бизнесменни қаттиқ севиб қолгандим. У оилали инсон эди. Аммо муносабатларимизнинг меваси ўлароқ қизимиз Соня дунёга келди. У қизим туғилганида менга моддий жиҳатдан ёрдам бера олмади, аммо кейинчалик квартира олишимда ёрдам берди.

Вақт ўтиб, Игорь оиласи билан ажрашди. Бироқ биз турмуш қуришга шошилмасдик, шунчаки дўст бўлиб қолиш биз учун маъқул эди. Шу йилнинг апрель ойида эса фалокат юз берди.

Игорь уйининг томини таъмирлаш мақсадида томга чиққанида йиқилиб тушди. Бу ҳақда менга қўнғироқ орқали хабар беришди. Кейин билсам, у томдан асфальт устига йиқилган экан. Зудлик билан уни кўргани бордим.

Игорни кома ҳолатида кўриб, кўнглим жуда ҳам бузилди. Йиқилиш оқибатида унинг миядаги асос суяги синган эди, бошининг тенг ярми эса йўқ эди... Ўшанда уни қутқаришга ҳаракат қилдим.

Уни алоҳида палатага олишди. Игорь худди тузалаётганга ўхшарди. Бир неча кун ўтиб, у кўзларини очди, қўл ва оёқларини қимирлата бошлади. У бизни эшитаяптими, йўқми, билмасдик.

Бироқ у билан тўхтовсиз суҳбатлашардик. Мен унга тузалиши кераклигини, менга керак эканини, қизи ва ўғиллари учун кучли бўлиши кераклигини айтардим. Бироқ 9 ой ўтиб, у вафот этди”.

Суҳбат чоғида Воробей Игорнинг уйидан улуш талаб қилишни истамаганини айтди.

“Миллионлик сир” кўрсатуви орқали айни кунгача 20 дан ортиқ машҳур инсонлар ҳаётидаги “маҳфий” ҳақиқатлар ошкор бўлмоқда.

Умида Якубова

Теги: Комик актриса Елена Воробей оғриқли

Всего комментариев: 0
avatar