Главная » 2016 » Апрель » 3

KORZINKA.UZ 2016 ЙИЛ ОХИРИГАЧА ЯНА 5 МИНГТА СУПЕРМАРКЕТ ОЧАДИ


  • voydodaxek
  • 03 Апр 2016(13:11)
  • 675
  • 0

Korzinka.uz супермаркетлар тармоғи раҳбари Зафар Ҳошимов истеъмол қилиб бўлинган маҳсулотларнинг ҳам пулини қайтаришга қарор қилди.

Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Потребители.уз” гуруҳида хабар қилинди.

“Эндиликда истеъмолчилар нафақат тишланган, балки еб бўлинган маҳсулотларнинг ҳам пулини қайтариб олишлари мумкин!”

Зафар Ҳошимов Корзинка.уз тармоғининг сифат дастурини ишлаб чиқар экан, унга кўра ҳар қандай истеъмолчи нафақат сифати бузилган маҳсулот, балки иштаҳасиз еб бўлинган маҳсулотнинг ҳам пулини қайтаришга ва бу билан сизнинг бузилган кайфият ва иштаҳангизни товонини тўлашга қарор қилди.

Шунингдек, йил оҳиригача яна беш мингта супермаркетлар очишни мақсад қилди – энди ҳар бир подъезд олдида Корзинка.уз супермаркети бўлади.

 

Теги: KORZINKA.UZ 2016 ЙИЛ ОХИРИГАЧА ЯНА

Всего комментариев: 0
avatar