Главная » 2016 » Июль » 15

Кучли шамол дарахтлар ва автомобилларга зарар етказди


  • voydodaxek
  • 15 Июл 2016(10:27)
  • 521
  • 0

13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси Тошкентда ва республикамизнинг бошқа ҳудудларида кучли шамол кузатилди, деб хабар берди “Uz24.uz” нашри.

Шамол оқибатида бир неча дарахтлар синиб тушгани ва айрим туманларда электр энергиясида аварияли узилишлар юз бергани хабар қилинмоқда.

Facebook фойдаланувчиларидан бири пойтахтнинг Чилонзор туманида ВАЗ 2106 русумли автомобиль устига дарахт қулаб, машинани деярли яроқсиз ҳолга келиб қолгани акс этган суратларни жойлади. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Гидрометеорология маркази 14 июль куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши, шамол тезлиги сониясига 12-17 метргача кучайишини маълум қилган эди.

Теги: КУЧЛИ ШАМОЛ ДАРАХТЛАР ВА АВТОМОБИЛЛ

Всего комментариев: 0
avatar