Главная » 2016 » Сентябрь » 27

Кўриш қобилиятингиз панд бераяптими?


  • News
  • 27 Сен 2016(10:07)
  • 421
  • 0
Черника

Бу ўрмон меваси кўзни равшан қилишда энг яхши восита саналади. Черника кўз тўр пардасида қон айланашини яхшилайди, кўздаги зўриқишни енгиллаштириб, кўрқув нервидаги сиқилиш (спазм)ни бартараф этади. Черника мевасининг қуритилганини дорихоналардан топса бўлади. Сўнг йўриқномасига қараб, тайёрлайсиз.

Сабзи

Блефарит, конъюктивит, яқинни хира кўриш, шунингдек, кўздаги оғриқларда сабзи ва унинг шарбати ғоят фойдали. Ушбу полиз экини кўз фаолиятининг ёшга доир хасталикларида профилактика вазифасини ўтайди. Шифо бўлиши учун салатга қўшиб истеъмол қилиш ёки шарбатини ичиш лозим.

Барра кўкатлар

Петрушка, шивит, сельдерей, кўк пиёзни деярли барча таомларга қўшиб истеъмол қилиш керак. Таркибидаги витамин ва минераллар кўриш қобилиятининг хиралашувидан асрайди.

Асал ва аччиқ чой

Кўздаги қичишишларда аччиқ дамланган қора чой билан тозалаб олиш тавсия этилишини биласиз. Янги дамланган қора (аччиқроқ бўлсин) чойга таъбга кўра асал аралаштириб, уйқудан олдин ичиб ётиш кўздаги толиқишни енгиллаштиради.

Алоэ шарбати

1-2 томчи алоэ шарбатини тенг миқдорда сув билан аралаштириб, кўзни чайишда қўлласа бўлади. Бунда стерил пахтадан фойдаланишни унутманг.

Қирқбўғин

Кўз учишида қирқбўғиндан тайёрланган қайнатма билан кўзни артиб туриш фойда беради, дейишади. 1 ош қошиқ қирқбўғинни 1 стакан сувга аралаштириб, 30 дақиқа ўрта оловда қайнатиб олинг. Сўнг докадан ўтказиб, кўзни чайишда фойдаланасиз.

Бояришник

Яқинни хира кўришда бояришникдан тайёрланган дамлама ёрдам беради. Бунинг учун 1 чой қошиқ бояришникнинг қуритилган мевасини 1 стакан қайнаган сувга дамланг. Сўнг асал билан аралаштиринг. Аралашмани учга бўлиб, бир кунда 3 маҳал қабул қиласиз.

Наъматак меваси

Кўриш қобилиятини тиклашда наъматак мевасидан тайёрланган дамлама жуда фойдали. Наъматакни ҳар куни суюқлик ўрнида ичса ҳам бўлади

Теги: Кўриш қобилиятингиз панд бераяптими

Всего комментариев: 0
avatar