Главная » 2016 » Апрель » 7

L’Equipe: ПСЖ “Барселона”га Неймар учун 193 миллион евро тўлашга тайёр


  • Admin
  • 07 Апр 2016(14:42)
  • 576
  • 0

Франциянинг ПСЖ жамоаси “Барселона” ҳужумчиси Неймар учун 193 млн евро тўлашга тайёр, деб хабар беради L’Equipe нашри. 

Молиявий “фэйр-плей” қоидаларига амал қилиш мақсадида ПСЖ Неймар учун 193 млн еврони бир неча қисмларга бўлиб тўламоқчи. Парижликлар Неймарга йилига 20 миллион евро маош таклиф қилишни мақсад қилган. 

Аввалроқ, ПСЖ Златан Ибрагимовичга ўринбосар сифатида Неймарни таклиф қилиши хабар қилинганди.

Таъкилдаш жоизки, “Барселона” Неймарни сақлаб қолиб, унинг 2018 йилга қадар мўлжалланган шартномасини узайтирмоқчи. Шунингдек, каталонияликлар Неймарнинг йиллик 14,5 млн евро маошини икки баробар оширмоқчи.

Теги: L’Equipe: ПСЖ “Барселона”га Неймар

Всего комментариев: 0
avatar