Главная » 2016 » Август » 6

Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтади


  • Admin
  • 06 Авг 2016(13:27)
  • 523
  • 0

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси Аргентина терма жамоасига қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Аргентина президенти Маурисио Марки маълум қилди, деб хабар бермоқда ESPN FC портали.

“Месси Аргентина термаси шарафини ЖЧ–2018 турнирида ҳимоя қилади. Лео дунёдаги энг яхши футболчи. Унинг ёрдамида мамлакат термаси катта натижаларга эришади”, – деди Макри.

Аввалроқ 29 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасининг янги бош мураббийи – Эдгардо Бауса билан учрашиши маълум бўлганди. Месси катта эҳтимоллик билан 30 август куни Уругвайга қарши кечадиган ЖЧ–2018 саралашида майдонга тушади.

Эслатиб ўтамиз, Месси Америка Кубоги–2016 турниридаги муваффақиятсизликдан сўнг терма жамоадаги фаолиятига якун ясаши ҳақида айтиб ўтганди

Теги: Лионель Месси Аргентина терма жамоа

Всего комментариев: 0
avatar