Главная » 2016 » Август » 17

Лола Instagram`га миннатдорчилик билдирди


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(10:39)
  • 117
  • 0
Хонанда Лоланинг Instagram`ги фолловерлари сони 500 мингдан ошди. “Қандай ажиб замонда яшаяпмиз. Ижтимоий тармоқлар сабаб масофа қисқармоқда, инсонлар яқинлашмоқда, савдо ривожланмоқда. Эндиликда уйдан чиқмай бизнесни юритиш мумкин, телефон гўшагини кўтармай, дўстлар билан мулоқот қилиш, бирор инсон билан таниш бўлмай туриб, у ҳақда жуда кўп нарса билиш мумкин. Ижтимоий тармоқлар бизни яқинлаштирмоқда ва бу жудаям зўр! Бугун сиз 500 минг нафарга етдингиз ва сиз мен билансиз! Кимдир менга ишонади, кимдир эса тоқат қила олмайди ва тушунмайди. Кимгадир менинг ижодим яқин, кимгадир менинг шахсий ҳаётим қизиқ. Кимдир менга ҳамфикр ва менинг яшаш тарзимни қўллаб қувватлайди, кимгадир эса шунчаки изоҳларни ўқиш ва кийимларимни томоша қилиш қизиқ, айримларнинг эса ғашини келтираман. Биз шундай турли хилмиз, аммо биз биргамиз. Сизни кун сайин яхшироқ билиб бориш менга жуда қизиқ. Мени ҳам сизнинг изоҳларингиз ва илиқ сўзларингиз илҳомлантиради. Менга бўлган ишончингиз ва меҳрингиз куч бағишлайди. Борлигингиз учун раҳмат! Instagram`га эса бундай имконият учун раҳмат!”

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar