Главная » 2016 » Ноябрь » 4

Лола Йўлдошева: “Бахтсиз инсонгина бахт нималигини англайди”


  • Admin
  • 04 Ноя 2016(02:00)
  • 261
  • 0

Хонанда Лола Йўлдошева Instagram`даги саҳифасида ёзиб қолдирган фикрлари кўпчиликнинг эътиборини тортди. 

“Бахтсиз инсонгина бахт нима эканлигини билади. Бу гапга тўлалигича қўшиламан. Ўз ҳаётим давомида унча кўп қийинчилик кўрмаган бўлсам-да,  бир қанча тўсиқларга дуч келганман. Мен қалб оғриғи, ҳафсала пир бўлиши, қўрқув нима эканлигини яхши биламан. Ғурурни чилпарчин қилиш, ўзингни қайта тиклаш, кечириш, тушуниш ва озод этиш нима эканлигини биламан...

Мен ҳаётимда баъзан уялишимга сабаб бўладиган бир қанча хатоларга йўл қўйдим. Бироқ, ҳаётда нима бўлмасин, мен ҳеч қачон, ҳаётимнинг ҳеч бир кунида ўзимни бахтсиз ҳис этмаганман... Мен шунчаки, бахт қадрини биламан. 

Ахир, севги ва ҳаёт бу бизга берилган туҳфа, шунчаки баъзан кўпроқ тер тўкишимизга тўғри келади. Қизлар, унутманг ҳаётингизда нимаики бўлмасин, у бир умр давом этмайди...Бахтли бўлинг...”,—деб ёзади Лола янги клипи суратга олиш жараёни акс этган суратни изоҳлаб.

Теги: Лола Йўлдошева: “Бахтсиз инсонгина

Всего комментариев: 0
avatar