Главная » 2016 » Май » 23

Лола Йўлдошева очиқ-сочиқ либосларини деб дашном эшитди


  • Admin
  • 23 Май 2016(20:12)
  • 863
  • 1

Энди уни мухлислар ҳам танқид қилишни бошлади. Хонанданинг эса парвойи фалак.

Куни кеча “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўдошева Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ташаббуси билан Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазмунидаги тарғибот тадбирларига очиқ-сочиқ либосда боргани ҳақида хабар берган эдик. Лола Йўлдошевага нисбатан шу бугунга қадар айтилган танқидлар ўз таъсирини кўрсатмаган кўринади. Хонанда яна очиқ либослардаги суратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан банд. У бу либосларни кўча-кўйда, оила ёки дўстлари даврасида кийса, майлига, бироқ хонанда ғарб аёлларига хос либосларда концерт ва турли тадбирларда чиқиш қилмоқда. Унинг галдаги либоси мухлисларнинг ҳам ғашини келтириб, қатор эътирозларга сабаб бўлди.
 
Лоланинг навбатдаги сурати ҳам ижтимоий тармоқлар орқали уни кузатиб борадиган мухлислар ўртасида қарама-қаршиликлар келтириб чиқарди. Кимдир Лола Йўлдошеванинг қандай либос кийиши – унинг шахсий иши эканини айтса, яна кимдир саҳнага чиққан санъаткор ҳар тарафдан одамларга ўрнак бўлиши шартлигини айтмоқда. Улар орасида Лоланинг очиқ-сочиқ кийиниши унинг мухлисларига ҳам салбий таъсир ўтказаётганини таъкидлаётганлар ҳам бор. Интернет фойдаланувчиларидан бири бу ҳолатда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасини айблаб, Лоланинг хатти-ҳаракатлари одамларни ва “Ўзбекнаво”ни менсимай қўйганидан далолат эканини айтди.
Қизиқ, Лолага навбатдаги танқидлар таъсир қилармикин?
 

 

 

Теги: Лола Йўлдошева очиқ-сочиқ либослари

Всего комментариев: 1
avatar
1 dj_dima • 23:40, 23 Май 2016
Oh oh oh kayf narsade lola
avatar