Главная » 2016 » Март » 25

ЛОЛА: “ҚЎШИҚЛАРИМ СОБИҚ ТУРМУШ ЎРТОҒИМГА БАҒИШЛАНМАГАН”


  • voydodaxek
  • 25 Мар 2016(23:53)
  • 585
  • 0

Хонанда Лола 22 март куни “Онлайн-юлдуз” лойиҳасида иштирок этгани ва мухлисларнинг кўплаб саволларига жавоб берганидан хабарингиз бор.

“Қўшиқларингизни собиқ турмуш ўртоғингизга атаб айтасизми?” деган саволга у қуйидагича жавоб берди:

“Ҳеч қачон. Қўшиқларим унга бағишланмаган. Фақат биргина қўшиғим яъни ‘Мен топдим бахтимни’ деб номланган таронани мен тўйимизга, бахтимизга бағишлаб куйлаганман”.

Шунингдек, хонандадан собиқ турмуш ўртоғи унгача бир неча марта уйланганини била туриб, нима учун унга турмушга чиққани сўрашди. Мазкур саволга эса Лола: 

“Чунки, собиқ турмуш ўртоғим қалбимни забт этиш учун имконият доирасидаги ва имкони бўлмаган барча ишларни қилган, шунинг учун рози бўлганман”, дея жавоб берди.

Теги: ЛОЛА: “ҚЎШИҚЛАРИМ СОБИҚ ТУРМУШ ЎРТО

Всего комментариев: 0
avatar