Главная » 2016 » Июль » 21

Лола ўзининг ашаддий душманини ошкор қилди


  • Admin
  • 21 Июл 2016(19:11)
  • 1027
  • 0

Хонанда Лола бугун ўзининг энг ашаддий душманини ва у билан қандай курашишини ошкор қилди. Бу ҳақда Лола ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида ёзиб қолдирди:

“Дангасалик – менинг энг ашаддий душманларимдан бири. Шундай кунларим бўладики, мен ўрнимдан туришни умуман истамайман. Бунинг устига “Тахтлар ўйини” (“Игра престолов”)нинг янги мавсуми чиқса мен кунлаб экранга михланиб қолишим мумкин. Аммо бу менинг заиф томоним, турмуш тарзим эмас. Мен ҳар куни дангасалик билан курашаман. Бу осон эмас. Доим эрта турмаслик, спортзалга бормаслик, жовонингизни йиғиштирмаслик учун жуда кўп баҳона топса бўлади... “Бугун эмас... Душанбадан...” Фақат унутиб қўйямизки, омад ҳам бугун ва ҳозир келмайди... Кейин эса “менинг омадим келмайди, ану одам омадли...”, деб  нолиб ўтирамиз. Ишонинг, биз ўзимизнинг бешинчи нуқтамизни жойидан кўтармас эканмиз, ўзимиз устимизда ишламас эканмиз – ҳеч нарса келмайди! Ўзингиз устингизда ишланг! Ўз кучингизга ишонинг! Дангасаликни ўзингиздан қувинг! Бу ўйинда ғолиб фақат битта – бу Сиз!”

Лола мухлисларини яқин кунларда янги тарона билан қувонтиради. 1 август куни хонанда ўзининг “Хабар ол”, деб номланган трекини тақдим этади. Яқин орада эса бу қўшиққа клип ҳам суратга олинади.

 

Теги: Лола ўзининг ашаддий душманини ошко

Всего комментариев: 0
avatar