Главная » 2016 » Май » 26

Лоланинг шахсий ҳаёти энди ҳаммомга кўчди


  • Admin
  • 26 Май 2016(19:16)
  • 1923
  • 0

Лола суратгу тушмаган ҳаммом қолган. Хонанданинг “шахсий ҳаёт”и шу зайлда давом этаверса, мухлислар яна қандай суратларга шоҳид бўларкин?

Бугун тобора ўзгариб, ривожланиб бораётгани ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилолмайдиган бўлиб қолдик. Ижтимоий тармоқлар эса дунёнинг у чеккасини буниси билан боғлайдиган воситага айланди. Албатта, ким ундан қандай мақсадда фойдаланиши бугунги куннинг энг долзарб масаласи бўлиб қолмоқда.
 
Ўзбек шоу-бизнесининг энг кўзга кўринган вакиллари дунё юлдузлари сингари ижтимоий тармоқлардан рўйхатдан ўтган. Уларнинг минглаб интернет фойдаланувчилари кузатиб боради. Жумладан, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошева ҳам 406 мингдан зиёд кузатувчисига эга хонандалардан. Instagram’га жойлаштирган суратларини деб боши танқиддан чиқмай қолган Йўлдошева сўнгги вақтларда одамларнинг гап-сўзларига умуман парво қилаётгани йўқ. Бир нарсани алоҳида эътироф этиб ўтиш жоизки, охирги пайтларда Лола ижоди ва қўшиқлари билан эмас, ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган суратлари ва ёзишмалари билан халқ тилидан тушмай келяпти. Унинг навбатдаги сурати ҳам гап-сўзлар муддатини узайтирди.
 
Хонанда бу гал калта либос киймади, оёқларини ҳам кўрсатмади. Биратўла ҳаммомда  сочиққа чирманиб тушган суратини саҳифасига жойлаштириб, унга қуйидагича изоҳ қолдирди.
 
“Дўстлар, бугун бизнинг тақвимимизда жуда муҳим сана! Бугун биз учун жуда муҳим кун! 25 май! Ҳа, ҳа дўстлар бугун – сочиқ куни! Биз нима қилишимиздан қатъи назар – сочиқ! Ахир унинг ёрдамида ҳалокат сигналини бериш мумкин, яна у билан тунда юлдузлар остида устингизни чойшаб каби ёпинишингиз, заҳарли газларни ютмаслик учун бошни ўраб олиш ва ниҳоят агар сочиқ тоза бўлса, у билан артинишингиз мумкин. Сочиқ куни билан дўстлар...”, деб ёзади хонанда.
 
Лола бу сурат ва изоҳи билан нима демоқчи бўлганини тушуниш қийин. Қизиқ, Лолага нима бўляпти? Албатта, унинг шахсий ҳаётига, янги байрамлар кашф қилиб, уларни нишонлашига аралашишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. У эса суратлари ва хатти-ҳаракатлари билан минглаб мухлисларига ғоявий таъсир ўтказмаса бўлгани. Дарвоқе, Лола Йўлдошева ижтимоий тармоқларга жойлаштираётган суратларини “шахсий ҳаёт” деб баҳолар. Бироқ шахсий ҳаёт шахсийлигича қолиши керак. Унинг 400 мингдан ортиқ одамлар томоша қилган суратлари, оёқлари, ҳаммомдаги тасвирларининг шахсийлии қолдимикин?

Теги: Лоланинг шахсий ҳаёти энди ҳаммомга

Всего комментариев: 0
avatar