Главная » 2016 » Сентябрь » 3

Лукашенко: “Ажойиб етакчи ҳаётдан кўз юмди”


  • Pro_eXclusive
  • 03 Сен 2016(15:52)
  • 726
  • 0
Беларусь Республикаси раҳбари Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан Олий Мажлис Сенати раиси Ниғматулла Йўлдошев, марҳумнинг оиласи ва яқинлари ҳамда бутун Ўзбекистон халқига ҳамдардлик мактубини йўллади. Бу ҳақда Беларусь раҳбарининг расмий сайтида ёзилди. Ҳамдардликда Беларусда Ўзбекистон Президентининг вафоти тўғрисидаги хабар чуқур қайғу билан қарши олингани таъкидлаб ўтилди. “Ўзини халқига ва мамлакатига хизмат қилишга бағишлаган ажойиб етакчи ҳаётдан кўз юмди. Ҳамюртлари ва бутун дунёдаги дўстлари Ислом Каримовни номи мустақил Ўзбекистоннинг шаклланиши билан бевосита боғлиқ бўлган сиёсат ва жамоат арбоби сифатида хотирлайди”, дейди Александр Лукашенко.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar