Главная » 2016 » Август » 16

“Мафтунингман-2” кинофильми кастинги ниҳоясига етди


  • voydodaxek
  • 16 Авг 2016(17:32)
  • 203
  • 0

Кастинг бутун мамлакатимиз бўйлаб, яъни Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятларда жорий йил 11 июлдан 28 июлгача, шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 августдан 15 августгача ўтказилди...

 

Аввалроқ, ишчи номи “Мафтунингман-2” деб ном олган янги фильм учун халқ орасидаги ҳаваскор актёрлар иштирокида кастинглар ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кастинг бутун мамлакатимиз бўйлаб, яъни Қорақалпоғистон республикаси ва барча вилоятларда жорий йил 11 июлдан 28 июлгача, шунингдек, Тошкент шаҳрида 2 августдан 15 августгача ўтказилиши ҳақида маълумот берилган эди. Биз компания мутасаддиларидан ушбу жараён якуни ҳақида сўрадик.
 
— “Мафтунингман-2” кинофильмида иштирок этиш учун актёрлар танлови (кастинг) якуни ҳақида маълумот берсангиз.
— Аввал маълум қилганимиздек, кастинг жараёнлари кутилганидек ҳамюртларимизнинг катта қизиқиши ва фаол иштироки билан ўтди. Нукус, Навоий, Термиз, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Гулистон, Урганч, Бухоро, Қарши, Жиззах, Наманган ва Қўқон шаҳарларидан сўнг кастинг пойтахтимиз Тошкентда 2 ҳафта давом этди. Фурсатдан фойдаланиб компаниямиз томонидан ушбу жараёнда иштирок этган минглаб ҳамюртларимизга ўзимизнинг самимий миннатдорлигимизни билдирамиз!

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar