Главная » 2016 » Июль » 19

Махфийлик сирлари: Ноутбукдаги камерани беркитиш қай даражада тўғри иш?


  • News
  • 19 Июл 2016(15:24)
  • 401
  • 0
Ўз шахсий маълумотларингизни ҳимоялаш учун ноутбук ёки смартфонда камерани изолента билан ёпиштириб қўйиш шартми? Бу усул оддий фойдаланувчилар учун қанчалик фойдали ёки бу фақатгина машҳур юлдузларга тегишлими?

Махфийлик
Одамлар шахсий маълумотлар, ҳужжатларга эҳтиёткорона муносабатда бўлишни ўрганишмоқда. Хакерлар доимий тарзда фойдаланувчилар маълумотлари, фотосуратлари, пароли ва бошқаларга ҳужум қилишдан тўхташмайди.

Яқинда тармоқларда пайдо бўлган суратларда Марк Цукерберг ноутбукининг микрафони ва камераси ёпиб қўйилгани бунга мисол бўла олади. Ана шундай вақтда ўйланиб қоласиз, балки чиндан ҳам ўз хавфсизлигимиз учун веб-камерани беркитиб, мураккаброқ паролларни топиш керакдир.

Рақамли хавфсизлик
Албатта, агар сиз таниқли тадбиркор, сиёсатчи ёки юлдуз бўлмасангиз, ҳеч ким сизни кузатмайди. Бироқ барча дуч келиши мумкин бўлган вируслар ҳақида унутманг. Агарда мана шундай инфекция компьютерингизга тушиб қолса, хакер у орқали бир вақтнинг ўзида компьютерга уланган қурилмаларга ҳам кира олади. Бу эса кўпчиликка манзур бўлмаслиги мумкин. Катта хавф, асосан, Windows компьютер эгаларида бўлади. Улар антивирус ўрнатиб, MediaGet каби кераксиз дастурларни юклаб олмасликлари тавсия қилинади. Сабаби, вирусларнинг 90 фоизи мана шундай дастурлар орқали тарқалади.

Бу борада Mac фойдаланувчиларига омад кулиб боққан, сабаби қурилмага вируслар кам тушади ва камерага компьютер эгасининг розилигисиз уланиш қийин.

Компьютер хавфсизлиги
Ишонаверинг, хакерлар учун сизнинг мониторга интизор бўлган ғамгин чеҳрангиз қизиқ эмас. Бироқ эҳтиёт чораларини кўриб юрган маъқул. Шунчаки 2016 йил апрелда содир бўлган воқеани эсланг. Бир неча юзлаб компьютерларга улана олган «Двача» номли фойдаланувчи бутунбошли онлайн-шоу ташкил этди. У инсонлар устидан очиқдан-очиқ кулиб, браузерда ҳаёсиз видеолар, мусиқалар ёқиб, «ВКонтакте» саҳифаларини ёритди. Ачинарлиси, зараркунанда фойдаланувчининг шахси номаълумлигича қолди.

Шу сабабли менга ҳеч ким ҳужум қила олмайди, деган ҳаёллардан йироқ юринг. Бундан ташқари, 2014 йилда Сноуден айтганидек, кузатув ишлари билан махсус хизмат ҳам шуғулланади.

Шунинг учун, Цукерберг ва бошқа таниқли шахслар каби изолентадан фойдаланиш — энг тўғри қадам. Аниқроғи, тўғри қадамлардан бири.

Ноутбукдаги камерани беркитиш шартми?

Албатта, камера ва микрофонларни беркитиш керак, бироқ сиз оддий инсон бўлсангиз, изолентага ҳожат йўқ. Антивирусга уланинг, фақатгина ишончли софтни ўрнатинг ва албатта, ўзингиз ҳақингиздаги барча "ҳикоя"ни тармоқларга жойламанг. Ҳозирда сиз ҳақингизда веб-камерадан ҳам кўпроқ айтиб берувчи турли хизматлар бор. Шу сабабли туғилган кунингизни киритишдан аввал, қийинроқ пароллар қўйиш ҳақида бош қотиринг, маҳфийликни унутманг!

 



Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

Теги: Махфийлик сирлари: Ноутбукдаги каме

Всего комментариев: 0
avatar