Главная » 2016 » Апрель » 23

Малика Эгамбердиева: “Касбимни тушунмайдиган йигитга турмушга чиқмайман”


  • Admin
  • 23 Апр 2016(21:17)
  • 280
  • 0

“Эътироф-2015” тақдимот маросимида “Йилнинг энг яхши аёл хонандаси” номинацияси ғолиби Малика Эгамбердиева “Бекажон” газетасига берган интервьюсида келажакда қандай инсон билан тақдирини боғлаш нияти ҳақида айтиб ўтди.

“Ҳар бир инсон учун оила мўътабар ҳисобланади. Шу боисдан ҳам оила мен учун биринчи ўринда туради. Санъатда қандай даражага етишимдан қатъий назар, менга бундай талаб қўйилса, албатта ҳеч ўйлаб ўтирмасдан, оилани танлаган бўлардим.

Лекин шундай ҳолатга тушмасликни чин дилдан истардим. Чунки, санъат— бу менинг касбим.  Уни бутун вужудим, чин дилдан яхши кўраман. Санъатсиз яшашим жуда қийин. Нега деганда, усиз ҳаётимни тасаввур қилолмайман. Шунинг учун ният қиламанки, турмуш ўртоғим мени, санъатимни ҳурмат қиладиган инсон бўлсин. Касбимни тушунмайдиган одамга турмушга чиқмайман”,—дейди Малика.

Теги: Малика Эгамбердиева: “Касбимни тушу

Всего комментариев: 0
avatar