Главная » 2016 » Май » 3

“Манчестер Юнайтед”нинг энг яхши футболчиси аниқланди


  • Admin
  • 03 Май 2016(19:36)
  • 453
  • 0

“Манчестер Юнайтед” жамоаси посбони Давид Де Хеа клуб мухлислари томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 25 ёшли дарвозабон қаторасига учинчи йил ушбу номга лойиқ бўлмоқда. 

“Ушбу совринни учинчи марта қўлга киритиш ақлбовар қилмайди. Мен бахтиёрман, бундан фахрланаман. Клуб мухлисларига эса алоҳида миннатдорчилик билдираман. Улар дунёдаги энг зўр мухлислар. Айнан улар учун ҳам курашда давом этамиз”, – деди испаниялик посбон. 

“Ҳозир бор эътиборни Англия Кубоги финалига қаратишимиз ва “Кристал Пэлас”ни мағлуб этишимиз керак”, – дея қўшимча қилди Де Хеа.

Жорий мавсумда Де Хеа АПЛнинг 31 ўйинида майдонга тушиб, 29 та гол ўтказиб юборган.

Теги: “Манчестер Юнайтед”нинг энг яхши фу

Всего комментариев: 0
avatar