Главная » 2016 » Сентябрь » 29

Марсда 1 миллион одам яшаши мумкин


  • News
  • 29 Сен 2016(09:47)
  • 389
  • 0
Мексикадаги Халқаро Астрономлар конгрессида “SpaceX” компанияси бошлиғи Илон Маск ўзининг Марс конолизацияси режасини тақдим этди. Бу ҳақда “National Geografic” хабар берди.

Лойиҳа 80 кун ичида 100 нафар одамни Марсга етказиш, бир неча маротаба қатновчи транспорт тизимини ўз ичига олади. Келгусида Марсга саёҳат муддати 30 кунга қисқартирилиши режалаштирилмоқда.

Маскнинг режасига кўра, Марсга олиб борувчи транспорт Ер орбитасида ҳамда Марсга қўнганидан сўнг метан ва кислород билан тўлдириш мумкин бўлган 42 Raptor двигателлари билан жиҳозланган космик кемадан иборат бўлади. Ҳозирча саёҳат учун сарфланадиган ҳаражат 10 миллиард АҚШ долларига тенг, деб баҳоланишига қарамай, Маск Марсга чипта нархи АҚШдаги ўртача уйлар нархи – 200 000 АҚШ долларидан ошмаслиги керак, дея таъкидламоқда.

Маскнинг фикрича, 2022 йилга келиб Марсга рейсларни ҳақиқатан ҳам амалга ошириш мумкин бўлади. 40 ёки 100 йил ичида эса ердан 1 миллион аҳолини Марсга олиб чиқиш имконияти пайдо бўлади.

Бу вазиятда “колонизаторлар” Ерга қайтиши керак бўлади. “Мен одамларга Ерга қайтиш имконини берилишини жуда муҳим, деб ўйлайман”, дейди Илон Маск.

Муаллифининг сўзларига кўра, бу транспорт тизими нафақат Марсга парвоз қилиш, балки янги кўпсайёралилик эрасини очиш имконини беради.

Мухторбек Абдуллаев

Теги: Марсда 1 миллион одам яшаши мумкин

Всего комментариев: 0
avatar