Главная » 2016 » Сентябрь » 30

МДҲдаги энг йирик банклар рейтингидан Ўзбекистоннинг 11та банки жой олди


  • Admin
  • 30 Сен 2016(21:43)
  • 638
  • 0

«Россия сегодня» ахборот агентлигининг «РИА Рейтинг» рейтинг агентлиги МДҲ давлатлари банк сектори борасида тадқиқот ўтказиб, МДҲнинг энг йирик 200та банки рейтингини («РИА Рейтинг. Банки СНГ-200») тузиб чиқди. Бу МДҲ банклари бўйича олтинчи марта эълон қилинган йиллик рейтинг бўлди. МДҲдаги 1000га яқин банклар орасидан энг йирик 200та банк қаторидан Ўзбекистоннинг 11та банки ҳам жой олган.

Бу рейтинг очиқ маълумотлар - банкларнинг молиявий ҳисоботлари, статистик бюллетенлар ва бошқа эълонлар асосида тузилган.

200таликнинг жами активлари ҳажми 2016 йилнинг 1 январи ҳолатига кўра 1,19 миллиард долларни ташкил қилган, бу эса ўтган йилгидан 19 фоизга (278 миллиард доллар) кам ҳисобланади.

Ўтган йилги рейтингда 43-ўринда қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бу йилги рейтингда 30-ўриндан жой олди.

Ўзбекистоннинг қолган банклари қуйидаги ўринларда жойлашди: Ўзсаноатқурилиш банк 58-ўрин, «Асака» банки 65-ўрин, Ипотека банк 93-ўрин, Қишлоқ қурилиш банк 95-ўрин, Халқ банки 112-ўрин, Агробанк 117-ўрин, Ҳамкорбанк 124-ўрин, КDB банк Ўзбекистон 138-ўрин, Ипак йўли банки 176-ўрин ва Капиталбанк 179-ўрин.

Рейтингга жами бўлиб 11та мамлакат: Озарбойжон, Арманистон, Беларусь, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина банклари киритилди.

Рейтингда Россиянинг «Сбербанк»и биринчи ўринда қайд этилди. Бу банкнинг 2015 йил якунлари бўйича жами даромади 3,58 миллиард доллар бўлган (рейтингдаги барча банкларнинг умумий даромадидан 33 фоизлик улуш). Умуман олганда, рўйхатдаги 1-ўриндан 12-ўрингача бўлган поғоналарнинг барчасини Россия банклари эгаллаган.

Теги: МДҲдаги энг йирик банклар рейтингид

Всего комментариев: 0
avatar