Главная » 2016 » Июнь » 27

Месси “Барселона”дан кетмаслигини маълум қилди


  • Admin
  • 27 Июн 2016(18:41)
  • 282
  • 0

“Барселона” клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг яхши спорт формасида эканини билдириб, каталонияликлар сафида узоқ йиллар давомида қолишини малум қилди. 

“Мен ўзимни жисмонан ва руҳан жуда яхши ҳис қиляпман. Ҳар ўйинда ва ҳар доим майдонга чиқганим сари рухий тикланиб бораман. Доим айтганимдек, «Барселона» ҳамда унинг мухлислари истагунига қадар чин кўнглимдан жамоа янги ютуқларга эга бўлишига уз ҳиссамни қўшаман. Агар жароҳатлар сабаб ёки омад юз ўгирмаса, «Барселона» сафида ҳали кўп йиллар тўп сураман”, – дейди Лионель Месси.

Маълумот учун, айни дамда Месси Аргентина термаси сафида Копа Америка–2016 турнири финалига тайёргарлик кўрмоқда. Ҳал қилувчи баҳсда унинг термаси Чилига қарши баҳс юритади. 

Теги: Месси “Барселона”дан кетмаслигини м

Всего комментариев: 0
avatar