Главная » 2016 » Июль » 16

Месси Туркиядаги тўнтарилиш сабабли у ерга сафарини бекор қилди


  • voydodaxek
  • 16 Июл 2016(17:09)
  • 490
  • 0

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Туркияда юз бераётган тўнтаришлар сабабли у ерга ташрифини бекор қилди. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Аргентиналик футболчи Туркияда “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Самуэль Это’О билан хайрия ўйинида иштирок этиши борасида муҳокама учун бориши кўзда тутилган эди. Шунингдек, каталонияликларнинг бошқа бир футболчиси – Андрес Иньеста ҳам Туркияга сафарни бекор қилди.

Айни дамда “Барселона”нинг собиқ футбочилари, ҳайрия ўйинида иштирок этишга рози бўлган  Карлес Пуёл, Деку, Абидаль ва Этo’Онинг ўзи Туркияда бўлиб турибди.

 

Енди Telegram'даги расмий каналимиз билан қайноқ янгиликлардан янада тезроқ баҳраманд бўлиш имконига эгасиз!

Теги: МЕССИ ТУРКИЯДАГИ ТЎНТАРИЛИШ САБАБЛИ

Всего комментариев: 0
avatar