Главная » 2016 » Август » 19

“Миллион” жамоаси қачон концерт бериши маълум бўлди


  • Pro_eXclusive
  • 19 Авг 2016(16:53)
  • 997
  • 0
“Миллион” жамоасининг мухлислар интиқ бўлиб кутган концерт дастури қачон бўлиб ўтиши ҳақида Даврон Кабулов хабар берди. “Миллион” жамоаси ўз ҳазиллари билан аллақачон мухлислар кўнглини топишга улгурган. Жамоа охирги бор 2014 йилда “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этганди. Ўшанда гуруҳнинг саҳнага олиб чиққан ҳазиллари кўплаб ОАВлар ва мухлислар томонидан танқид қилинди, айрим ҳазиллар “очиқ”лиги юзасидан мақолалар чоп этилди. Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг, жамоа яна концерт дастурини тақдим этишга чоғланди. Бу ҳақда жамоа аъзоси Даврон Кабулов ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар берди. “Миллион”нинг навбатдаги концерт дастури жорий йилнинг 15-18 сентябрь кунлари “Истиқлол” санъат саройида бўлиб ўтади. “Кутмаганмидингиз? Биз келяпмиз. Синов берганига, ечими билан берганига Яратганга беҳисоб шукр! Соғинчингизга муносиб бўлишга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз. Биз роппа-роса 2,5 йил кутган концерт”, деб ёзади Кабулов ўзининг саҳифасида. Ҳақиқатан ҳам “Миллион”нинг концерт дастурини нафақат мухлислар, балки жамоа аъзоларининг ўзи ҳам жуда узоқ кутди. Энг муҳими галдаги концерт дастурига саҳнага олиб чиқиладиган томошалар шунга арзисин.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar