Главная » 2016 » Май » 24

Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходими ўғирлик устида қўлга тушди


  • voydodaxek
  • 24 Май 2016(17:21)
  • 261
  • 0

Ижтимоий тармоқларда Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходими кўп қаватли уйларда қаровсиз қолдирилган болалари велосипедини ўғирлаб кетгани аниқланди.

 

Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳи аъзоларидан бири Шерзод Юнусов Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимларидан эҳтиёт бўлишгачақирди.
 
Гуруҳ аъзоси Тошкент универмаги (ЦУМ) атрофида туман ободонлаштириш бошқармаси ходимларилардан бири томонидан болалар велосипедининг ўғирлаб кетилгани ҳақида ёзади ва ушбу хабарга ўғирлик чоғидаги суратни илова қилади.
 
“Миробод тумани ободонлаштириш бошқармаси ходимларидан эҳтиёт бўлинг (албатта, бу уларнинг ҳаммасига тегишли эмас, бироқ бу ишчилар иштирокида содир этилаётган бир қатор ҳолатлар кишини бу ҳақда жиддий ўйлаб кўришга мажбур қилмоқда!)”. Тошкент универмаги (ЦУМ) атрофида болалар велосипедини ўғрилашга бўлган ҳаракат аниқланди. Бу кўп қаватли уйларда истиқомат қилувчилар ва велосипед, машина ва бошқаларни квартирасига олиб кириб қўйишга эринадиганлар учун жуда муҳим хабар”, дейди гуруҳ аъзоси. Ўз-ўзидан фойдаланувчининг ушбу постига гуруҳнинг ўнлаб аъзолари ўз фикрларини билдиришган.
 

Теги: Миробод тумани ободонлаштириш бошқа

Всего комментариев: 0
avatar