Главная » 2016 » Июнь » 2

Мисрлик журналист ўғлига Путин деб исм қўйди


  • Admin
  • 02 Июн 2016(18:55)
  • 425
  • 0

Чақалоқ бугун, 1 июнь куни дунёга келди.

Коҳиралик журналист ва таржимон Маомен Мухтар бугун, 1 июнь куни туғилган ўғлига Россия Федерацияси президенти Владимир Путин шарафига Путин деб исм қўйди. Бу ҳақда Мухтарнинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасидаги хабарига асосланиб “Lenta.ru” нашри ёзмоқда.
 
“Яратганга шукур. У менга ўғил фарзанд берди, унинг исми Путин Мухтар”, деб ёзади журналист.
 
Ўғлига бундай исм беришининг сабабини Мухтар шундай изоҳлади: “Дунёда минглаб Владимирлар бор, аммо Путин битта”.
Журналистнинг дўстлари чақалоққа қўйилган исмни эшитиб, бироз ҳазил қилишди. Уларнинг фикрига кўра, энди Маомен Мухтар ўзини “Путиннинг отасиман”, деб таништиради.

Теги: Мисрлик журналист ўғлига Путин деб

Всего комментариев: 0
avatar