Главная » 2016 » Октябрь » 31

Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилади


  • News
  • 31 Окт 2016(23:42)
  • 899
  • 0
Шу йил 8 декабрь куни Москвада пойтахт шаҳар думаси қошидаги монументал санъат комиссияси йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига ҳайкал ўрнатиш масаласи кўриб чиқилади. Бу масала ижобий ҳал этилиши кутилмоқда, дейилади ТАСС агентлиги берган хабарда.

Комиссия раиси, Россияда хизмат кўрсатган архитектор Игорь Воскресенскийнинг айтишича, Ислом Каримов ҳайкалини ўрнатишни Ўзбекистон элчихонаси таклиф қилган.

“Бу таклиф ижобий натижа билан ҳал этилишига шубҳам йўқ, сабаби, бу масала давлатлараро даражада муҳокама қилинади”, дейди Игорь Воскресенский.

Хабарларга кўра, ёдгорлик Полянка кўчаси яқинидаги Ўзбекистон элчихонаси ёнига ўрнатилади.

Аслида, марҳум давлат раҳбарларига Москвада ҳайкал ўрнатиш ўзига хос анъанага айланиб улгурган. Россия пойтахтида Хо Ши Мин, Георгий Димитров ҳамда Индира Ганди хотирасига бағишланган ёдгорликлар мавжуд.

Дурдона Расулова

Теги: Москвада Ислом Каримов ҳайкали ўрна

Всего комментариев: 0
avatar