Главная » 2016 » Август » 18

МРБ Трампга АҚШ учун асосий таҳдидларни айтди


  • Pro_eXclusive
  • 18 Авг 2016(13:06)
  • 121
  • 0
АҚШ разведка ходимлари Дональд Трамп билан ёпиқ эшиклар ортида брифинг ўтказди. Кеча, 17 август куни АҚШ разведкаси Республикачилар партиясининг мамлакат президентлигига номзоди Дональд Трамп учун махфий брифинг ўтказди. Унда АҚШга хавф солаётган таҳдидлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда “The New York Daily News” хабар бермоқда. Учрашув федерал тергов бюросининг Нью-Йоркдаги бўлими офисида бўлиб ўтди. У эшитиш мосламаларидан ҳимоя қилинган кабинетда ўтказилди. Брифингни АҚШ Миллий разведкаси директори Жеймс Клэппер маъмуриятининг ходимлари олиб боришди. Уларнинг вазифаси Трампни дунё бўйлаб тарқалаётган таҳдидлар билан таништириш эди. Нашрнинг ёзишича, миллиардер ўтказилган тадбир ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Трамп разведка ходимлари билан учрашувда ўзининг яқин ёрдамчилари, шу жумладан Нью Жерси штати губернатори Крис Кристи ва истеъфодаги генерал лейтенант Майкл Флинн (у АҚШ Мудофаа вазирлигининг разведка бошқармасини бошқарган) билан иштирок этди. Маълумотларга қараганда, аввалроқ, ОАВ орқали брифингда Россия, Шимолий Корея, Сурия ва ИШИД террористик ташкилоти ҳақида умумий маълумот тақдим этилиши ҳақида хабар берилган. Бундан ташқари, учрашувда АҚШнинг махфий операциялари, разведка маълумотларини йиғиш усуллари ҳақида гап бориши айтилган. Бундай маълумотлар фақат АҚШ президентига тақдим этилади. Маълумот ўрнида, АҚШ президентлигига номзодлар учун брифинг амалдаги давлат раҳбарининг фармонига биноан миллий партиялар мажлисидан сўнг ўтказилади. Мазкур одат АҚШ президенти Гарри Трумен давридан, яъни 1952 йилдан буён давом этиб келмоқда.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar