Главная » 2016 » Март » 25

МУҚАДДАС САЪДУЛЛАЕВА: “ОТА-ОНАМНИКИ СИНГАРИ МУҲАББАТ МЕНГА НАСИБ ҚИЛМАДИ”


  • voydodaxek
  • 25 Мар 2016(23:59)
  • 672
  • 0

“Кўпчилик ота-онамнинг бир-бирига бўлган муносабатига ҳавас билан қарайди. Уларнинг ажойиб севги тарихи бор”,—дейди актриса Муқаддас Саъдуллаева “Сабо” газетасига берган интервьюсида.

“Ёшлигимдан келгусидаги ҳаётим ота-онамникига, турмуш ўртоғим отамга ўхшашини ният қилардим. Аммо менга уларники каби муҳаббат насиб этмади. Балки вақт ўтиши билан бунга ҳам сазовор бўларман.  Лекин мен эришган энг катта бахт—бу менинг фарзандим. Унинг кулгусини эшитганда, қилиқларини кўрганда ўзимни энг бахтли аёл деб ҳисоблайман. Яна қайтариб айтаманки, менинг энг катта бахти—бу ота-онам ва қизалоғимдир”.

Маълумот учун, актриса яқинда “Қизларнинг жаҳли чиқди”  фильми ва “Виждон азоби” сериалида роль ижро этди.

Теги: МУҚАДДАС САЪДУЛЛАЕВА: “ОТА-ОНАМНИКИ

Всего комментариев: 0
avatar