Главная » 2016 » Июль » 5

Муниса Ризаева ҳам Аҳмадбойга чув тушдими?


  • Admin
  • 05 Июл 2016(11:19)
  • 1088
  • 0

Сўнгги кунларда барчанинг тилида шов-шув бўлаётган Аҳмадбой воқеаси унга айрим санъаткорлар ҳам алоқадор эканлиги ҳақида гап-сўзларни келтириб чиқарди.

“Аҳмадбой васвасаси” деб номланган кўрсатув Миллий телерадиокомпания эфирлари орқали узатилгач эса ҳатто ўша айрим санъаткорларнинг номлари ҳам тилга олинди. 

Хонанда Муниса Ризаевага ҳам бу борада мурожаат қилишган кўринади, у ўзининг “Инстаграм”  саҳифаси орқали мазкур маълумотга изоҳ берди:

“Бугун менга гўёки қандайдир Аҳмадбой деган одамга пул берганим ҳақида маълумотлар етиб келди! Мен бундай одам борлиги ҳақида энди эшитиб турибман! Мен ҳеч кимга ҳеч қанақа пул бермаганман, айниқса фоизга, менга икки баравар қилиб беришлари учун! Бу жуда катта гуноҳ эканлигини биламан! Оллоҳга шукр ҳамма нарсам етарли! Шу сабабли бундай кўзбўямачи инсонларга қулоқ тутмаслигингизни сўраб қоламан!”

Теги: Муниса Ризаева ҳам Аҳмадбойга чув т

Всего комментариев: 0
avatar