Главная » 2016 » Август » 17

Муниса Ризаева: “Ҳеч қачон Канизанинг услубида кийинмайман”


  • Pro_eXclusive
  • 17 Авг 2016(09:48)
  • 135
  • 0
“Даракчи” газетасининг “Қисқа ва лўнда” лойиҳасида иштирок этган хонанда Муниса Ризаева қизиқарли саволларга қисқа ва лўнда жавоб берди. Мавсум янгилиги — Айни кунларда Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, "Менинг юртим" телеканали ҳамда “Севимли-ТВ.УЗ” онлайн интернет канали “Менинг юртим – менинг фахрим!” акциясига тайёргалик кўряпмиз. Бугун лойиҳа продюсери билан гаплашдим. У ерда “Лол қоламан” қўшиғим билан иштирок этишни келишиб олдик. Шунингдек ҳозирда йирик продюсерлик маркази ташкил этишга тайёргарлик ишлари ҳам кетмоқда. Продюсерлик маркази қошида болалар 5-6 ёшдан қабул қилиниб мусиқий билим олишлари ва катта саҳнага қадам қўйишга тайёрланишлари мумкин. Марказ қошида яна, киностудия ташкил этиш ҳам режалаштирилган. У студия суратга оладиган фильмларнинг бош ролларида фақат ўзим бўламан. Бундан ташқари рақс, клипмейкерлик каби бир қанча соҳалар бўйича фаолият юритилади. Тез кунларда эса “Гулғунча” қўшиғини клипи билан биргаликда премьера қилмоқчиман. Яна бир муҳим янгилик, 20 август куни “Мунис” номли либослар коллекциясининг намойиши ва дўконимнинг расман очилиш маросими бўлиб ўтади.

Теги:

Всего комментариев: 0
avatar